...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марҳум ДХХ ходими “Жасорат” медали билан тақдирланди


13:56, 29.05.2018 Жамият
 4 644

Жиззахга кучли сел келган пайтда ДХХ ва бошқа ташкилотлар вакиллари юзага келган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун жалб этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбийларини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
 
Фармонга кўра, ҳарбий бурчини адо этишда ҳамда табиий офат давомида одамлар ҳаётини сақлаб қолишда кўрсатган мардлик ва жасорати учун Ўразолиев Шоҳруҳбек Норжигит ўғли (вафотидан кейин) ҳамда Муҳидинов Бобиржон Насирдинович (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари чегара пости бошлиғининг ўринбосари) “Жасорат” медали билан мукофотланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.
 
Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятига кучли сел келган пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, маҳаллий ҳокимият ва бошқа ташкилотлар вакиллари юзага келган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун жалб этилган.
 
Шоҳруҳбек Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибида 2014 йилдан буён шартнома асосида мутахассис-гранатомётчиси бўлиб ишлаб келаётган эди. Афсуски, у сел йўлини тўсиш чоғида бахтсиз ҳодиса туфайли ҳаёт билан эрта видолашди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жасорат медали ДХХ Жиззах 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар