“Марварид тут”нинг инсон учун фойдали жиҳатлари

Фойдали

image

Оқтут ҳақида халқимиз жуда чиройли ўхшатиш қилиб, уни “марварид тут” деб таърифлайди. Дарҳақиқат, оқтут худди марварид доналарини эслатади. 

Айни кунларда улар ғарқ пишган ва уларни мазза қилиб истеъмол қилиб организмингиз учун фойдали бўлган жуда кўп органик кислота, витамин ва микроэлементлар билан таъминлашингиз мумкин. 

Тут қадимдан юқори нафас йўллари хасталиклари, йўтал ва шамоллашга қарши даво ўрнида ишлатилган. Машҳур табиб Ҳусайн Шерозий “Тут одам танасида тоза қон пайдо қилади, мияга қувват беради, аъзолардаги тиқинларни очади, жигар ва талоқнинг иш фаолиятини яхшилайди, шунингдек у пешоб ҳайдовчи ҳамдир”, дея таъриф берган. 

Абу Али ибн Сино оқтут баргини ангина, қуритилмаган барг ширасини эса тиш оғриғида тавсия қилган. Мева шираси билан оғиз ва томоқдаги шишларни, дизентерия касаллигини даволаган ҳамда сийдик ҳайдовчи дори сифатида ишлатган. 

Халқ табобатида оқтут иситма чиққанда, ичак касалликларида, қонни тозалашда ишлатилади. Анъанавий тиббиётда оқ тут мевасидан камқонлик, ошқозон-ичак хасталиклари, гастрит касалликларини даволашда фойдаланилади. Барги ва янги очилган куртаги организмда моддалар алмашинуви бузилганида яхши ёрдам беради. Оқ тут мевасидан олинган шинни доришунослик соҳасида хапдори тайёрлашда фойдаланилади.

Оқ тут меваси калийга жуда бой. Шунга кўра, уни атеросклероз, тахикардия, юрак пороги касалликларида тавсия этишади. Атиги уч ҳафталик тутли парҳез ёрдамида бемор нафас қисиши, кўкрак қафасидаги сиқувчи оғриқдан халос бўлиб, юракнинг иш қобилияти тикланади. Қуйида уларнинг фойдали ҳусусиятларини санаб ўтамиз:

•  Бронхитда қўлланиши: 800 г шакар 1 л сувга солинади ва қайнатилади. Шакар эриши кутилади, сўнгра тут ва 1 та лимон шарбати қўшиб, қайнатилади. Беш дақиқадан кейин оловдан олинади. 1 ош қошиқдан 5-6 маҳал ичилади. 
•  Климаксда қўлланиши: 1 кг янги тут ёки ярим кг майизи 0,5 л сувда паст оловда 30 дақиқа қайнатилади. Қайнатмадан тутни олиб, яна сувга аралаштирилади ва 30 дақиқа қайнатилади. Сувни тўкиб ташлаб, тут биринчи қайнатмадаги сув билан яхшилаб аралаштириб, 300 г асал қўшилади. Оловга қўйиб, аралаштириб қайнатилади. Хона ҳароратида совитилади. Овқатланишдан 1 соат кейин 1 чой қошиқдан ичилади.
•  Камқонлик, подагра, қандли диабетда: янги тутни яхшилаб эзиб, қориштирилади. 2 ошқошиғи 1 стакан қайнаган сувга солинади. Термосда 4 соат тиндирилади. Кунига тўрт маҳал, овқатланишдан олдин 1/4 стакандан ичилади. Юрак порогида: ҳар куни 4-5 маҳал, овқатлангандан сўнг 250-300 г тут ейилади. 3-4 ҳафтадан сўнг шифоси сезила бошлайди. 
•  Ич кетиши, дизентерия, энтероколитда: 2 ошқошиқ майдаланган тут 1 стакан қайнаган сувда 4 соат тиндирилади, сузиб олинади. Кунига 3-4 маҳал, овқатланишдан олдин 1/4 стакандан ичилади (ич кетганда хом тут қайнатмаси ҳам яхши).
•  Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак ярасида: тут шарбати тайёрланади ва кунига 3 маҳал ярим стакандан ичилади. Парадонтоз, стоматитда оғиз тут шарбати билан чайилади.
•  Бўқоқни даволашда: оқ тут қалқонсимон без касалликларида кони фойда. Бунинг учун ҳар куни эрталаб соат 9 ларда 3 донагача тут мевасини истеъмол қилиш керак. Сабаби бу вақтда қалқонсимон без жуда фаол бўлиб, дармондорилар таъсирида ўзидан янада кўпроқ йод ишлаб чиқаради.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

тут марварид

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар