Биринчи хоним Сами Юсуфни мукофотлади

Маданият-санъат

image

Таниқли хонанда Сами Юсуф Озарбайжон Республикаси томонидан мукофотланди. Кеча, 2 октябрь куни мамлакатнинг биринчи вице-президенти Меҳрибон Алиева қўшиқчи Сами Юсуф билан учрашиб, унга Озарбайжон Республикаси Президентининг фахрий дипломини топширди. 

Жорий йилнинг 7 июль куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида UNESCO’нинг 43-сессияси бўлиб ўтган эди. Мазкур саммит муносабати билан ташкил этилган тантанали концерт дастурида хонанда Сами ЮСуф ҳам чиқиш қилганда. Учрашувда Меҳрибон Алиева хонанданинг ушбу чиқишини хотирлади ва қўшиқлари учун Сами Юсуфга миннатдорлик билдирди. 

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг топшриғига биноан Баку шаҳрида ўтган UNESCO’нинг 43-сессиясида иштирок этган таниқли шахслар Озарбайжон Республикаси Президентининг фахрий дипломи билан тақдирланди. Мукофотланганлар орасида хонанда Сами Юсуф ҳам бор. 

Меҳрибон Алиева хонанда ва бастакор Сами Юсуфга мукофотни топширар экан, унинг фаолиятида омад тилади. Хонанда ҳам биринчи хоним орқали Озарбайжон Президентига миннатдорлик билдирган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сами Юсуф Меҳрибон Алиева

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг