Жиззахда ширинлик цехи ёниб кетди

Жамият

image

Кеча, 12 июнь куни Жиззах шаҳрида жойлашган йирик қандолат цехи ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Ёнғин 12 июнь куни соат 20.45 ларда Жиззах шаҳар Ҳ.Олимжон маҳалласи Р.Ахмуродов кўчасида жойлашган “Бону ширинликлари” МЧЖга қарашли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш фабрикасида содир бўлган.

3

Ёнғинни бартараф этишга 6 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари ва қутқарув отрядининг 2 та бўлинмалари юборилган. 

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан бинонинг 900 кв метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида қандолатчилик цехининг 400 кв метр майдонда том қисми, ички жиҳозлари ва маҳсулотлари ёниб зарарланган. 

Ёнғин келиб чиқиши сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг