Туркманистонда аллақачон 7 кишида коронавирус аниқланган – ОАВ

Олам

image

Гурбангули Бердимуҳамедов Президентлик қилиб келаётган Туркманистонда аллақачон коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган бўлиб, беморлар сони айни вақтда 7 нафарга етган. Бироқ, мамлакат ҳамон ушбу ҳолатни панада тутмоқда. Бу ҳақда “Хроники Туркменистана” нашри ёзди.

Қайд этилишича,беморлар Туркманобод шаҳридаги карантин зонасидаги алоҳида палатада сақланмоқда. Ушбу палаталар жойлашган бинога кириш ва чиқиш мутлақо ажратилган ва алоҳида кириш жойи мавжуд.

Вирусга чалинганлар билан алоқада бўлган шифокорлар фақат дезинфекциялаш мосламаси билан жиҳозланган кириш жойидан фойдаланишлари шарт. У ерда шаҳар санитария-эпидемиология станцияси ходимлари тиббий ходимларни зонага кириш ва чиқиш жойларида зарарсизлантирадилар.

Аввалроқ, ушбу карантин зонасида олинган таҳлиллар одатий шифохоналарда текширилган бўлса, эндиликда бурун ва оғиздан олинган таҳлиллар, қон тестлари вилоят санитария-эпидемиология станциясининг бактериологик лабораториясига юборилмоқда. 

Беморларга Туркманистон-Ҳиндистон- Turkmenderman-Ajanta Pharma Limited қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган чўчқа гриппига қарши H1N1  вакциналари билан эмланган. Даволашда кислородли ёстиқлар ҳам қўлланилмоқда. 

Шифокорларнинг сўзларига кўра, Россиядан келтирилган асбоб-ускуналар ва қурилмалар минтақалар бўйича ҳар хил миқдорда тақсимланади. 

Бу ҳудудда ишлайдиган шифокорлар ниқоб ва қўлқоп учун ўзлари тўлашлари кераклигидан шикоят қилмоқдалар. Жиддий даволаш чоралари йўқ. Шаҳардан зонани тарк этганда, қўриқчи тиббий ходимлардан ниқобларни олиб ташлашни талаб қилади. 

Зона шаҳар гиподромига қарама-қарши чўлда қурилган ва қаттиқ қўриқланади. 

Туркманистон ҳукумати эса мамлакатда коронавирус юқтирилганлигини инкор этишда давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Туркманистонда

Баҳолаганлар

1035

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг