Марказий Осиё ва Форс кўрфази давлатлари ТИВ раҳбарлари Тошкентда йиғилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 15 апрель куни Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё – Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Марказий Осиё давлатлари – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар – Баҳрайн, Қувайт, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони, БАА делегациялари иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбирлар кун тартибига 2023 йил 19 июлда Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг Биринчи саммити доирасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини кўриб чиқиш, шунингдек, сиёсий, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сармоявий, экология, транспорт-коммуникасия, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш киради. 

Шунингдек, иштирокчилар 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатларининг навбатдаги Саммитига тайёргарлик юзасидан фикр алмашади.

Тадбирда Қўшма баёнот қабул қилиниши ҳам режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Форс кўрфази Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made