Норбоева Тожикистон Парламенти раиси билан учрашди

Жамият

image

Тожикистон Республикаси Парламенти раиси Ўзбекистонга келди. Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Тожикистон Республикаси Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли Раиси Шукуржон Зуҳуров билан учрашди. 

Учрашувда Тожикистон Ўзбекистонга энг яқин қўшни мамлакатлардан бири экани таъкидланган. Икки мамлакатни умумий тарих, ўхшаш маънавий қадриятлар боғлаб туради. Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари қадимдан бирга яшаган ва равнақ топган, шунинг учун яқин қўшничилик ҳамда бир-бирини ҳурмат қилиш анъаналари бугун ҳам турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Икки мамлакат ўртасида парламентлараро муносабатлар фаоллашди. Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларини чуқурлаштириш, амалий алоқалар самарадорлигини ошириш, шунингдек икки томонлама келишувлар ижросини амалда назорат қилишнинг муҳим механизмларидан бири эканлиги таъкидланди.

“Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлараро муносабатлари икки томонлама ҳамкорлик форматида ҳам, парламентлараро тузилмалар доирасида ҳам сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилишига ишончим комил”, дейди Шукуржон Зуҳуров.

Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши ва рағбатлантирилиши ҳам саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга, энг муҳим масалалар бўйича ҳамкорлик қилишга, шунингдек қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашишга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи фаолият кўрсатмоқда. Шу муносабат билан Танзила Норбоева икки давлат парламентлари ўртасидаги дўстлик парламентлараро гуруҳининг Тошкентда бўлиб ўтадиган мажлиси муваффақиятли ўтишига тилак билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Ўзбекистон-Тожикистон Шукуржон Зуҳуров

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг