Туркияда тўй ва оилавий маросимлар ўтказишга рухсат бериляпти

Олам

image

Туркияда 11 июлдан бошлаб тўй ва бошқа оилавий маросимларни ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар бонг урмоқда. 

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Коронавирус илмий кенгаши аъзоси, профессор Сечил Ўзканнинг қайд этишича, нормал ҳаётга қайтишнинг саккизинчи ҳафтаси, яъни июль ойининг ўрталаридан бошлаб тўй ва бошқа оилавий маросимларни ўтказиш мумкин. Бироқ, бу мамлакатда ҳукм сурадиган вазият ва касаллик аниқланишига боғлиқ. 

“Тадбирларда ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш керак. Аммо, бу баёнотларнинг барчаси рақамларга боғлиқ”, дейди профессор Ўзкан. 

Мутахассисларнинг қайд этишича, айни вақтда Туркия коронавирус билан муросасиз курашмоқда ва бу юқори натижаларни кўрсатмоқда. Вазият шу кўринишда давом этса, нормал ҳаётга қайтиш даврининг тўртинчи ҳафтасидан бошлаб 50 кишилик оилавий маросимларни ўтказиш мумкин. 

Маълумот ўрнида, Туркияда бугунгача коронавирус билан боғлиқ 158 762 та ҳолат аниқланди. Беморларнинг 4 397 нафари вафот этган. 121 507 киши ёки умумий беморларнинг 76,5 фоизи соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Тўй

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг