Конор жанг қиладиган мусобақа чипталари бир кунда тугади
Спорт
−
23 Декабрь 2019
8314Келаси йилнинг 18 январь куни Лас-Вегасда ўтказиладиган UFC 246 мусобақасининг чипталари бир кунда сотилиб кетди. Бунга ўша мусобақада октагонга қайтаётган Конор Макгрегор ҳам жанг ўтказиши сабаб бўлди.
Енгил ва ярим енгил вазн тоифасидаги собиқ UFC чемпиони мусобақада америкалик Дональд Серроне билан жанг қилади.
Инсайдер Кевин Лойл ёзишича чипталар савдосидан тушган фойда 10 млн долларга тенг.
Конор Макгрегор UFC доирасида 25 та жанг ўтказиб, шундан 21 тасида рақибларини ер тишлатган. 2018 йилнинг 6 октябридан бери эса “таътилда”. Ўша куни Конор Ҳабиб Нурмуҳамедовдан мағлубиятга учраганди.
LiveБарчаси
Тренддагилар

“Абдуллоҳ” номи билан танилган блогер қамоққа олинди (видео)
46177
09 Апрель

Рус матбуоти Жалоловни танқид қилди
41617
08 Апрель

Сўнгги 3-4 кун ичида 10 трлн доллар йўқотилди – Мирзиёев
30689
09 Апрель

1 майдан “свет” учун янги тариф жорий этилади
29252
09 Апрель

Қозоғистон Президенти шошилинч йиғилиш ўтказди
25002
09 Апрель