Марадонанинг “Олтин тўп”и аукционга қўйилди
Спорт
−
16 Май
8980“Наполи” ва “Барселона”нинг аргентиналик афсонавий собиқ ҳужумчиси Диего Марадонанинг 1986 йилда қўлга киритган “Олтин тўп”и кимошди савдосига қўйилади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Манбага кўра, баландлиги 28 см, диаметри 15,86 см бўлган соврин яна бир неча параметлар билан кимошди платформасига жойлаштирилган. Савдо иштирокчиларидан жорий йилнинг 6 июнь куни бўлиб ўтадиган аукционда иштирок этиш учун 150 минг евро миқдорида депозит қўйиш сўралади.
Маълумот учун, Марадона профессионал футболчилик фаолиятини 1976 йилда Аргентинанинг “Аргентинос Хуниорс” клуби таркибида бошлаган. 1982 йилда ҳужумчи “Барселона”га ўтди. 1984 йилда эса у Италиянинг “Наполи” клуби футболчисига айланди, Неапол клуби билан Диего икки марта миллий чемпионат, Италия кубоги, UEFA кубоги ва мамлакат Суперкубогида ғолиб чиқди.
1986 йилда Диего Марадона Аргентина терма жамоасига Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишда ёрдам берди. Ҳужумчи турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Афсонавий аргентиналик ҳужумчи 2020 йилнинг кузида 60 ёшида вафот этган.
LiveБарчаси