...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марадона “Динамо”да мураббий ва президент лавозимларида ишлайди


10:18, 16.05.2018 Спорт
 3 106

Машҳур мутахассис яна футболга қайтиб, “Динамо-Брест” раҳбарияти билан келишувга эришди.

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона  Белоруссияда бирданига икки лавозимда иш олиб борадиган бўлди. У “Динамо-Брест” футбол клубининг раҳбари сифатида оммага таништирилди. Бундан ташқари,  собиқ жаҳон чемпиони Брест жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.
 
Аргентина терма жамоасини бошқариб, керакли натижани қайд этолмагач, лавозимидан озод этилган Марадона кейинчалик БААнинг “Ал-Васл” ва “Фужайра” клубларини бир муддат бошқарганди. Бироқ ушбу жамоалардаги фаолияти ҳам омадли чиқмагач, “миллионлар ўйини”дан бутунлай кетишга қарор қилганди.


 
Аммо Марадона яна футболга қайтиб, “Динамо-Брест” раҳбарияти билан келишувга эришди. Ушбу жамоа жорий мавсум мамлакат чемпионатида 4-ўринни қўлга киритиб, Европа лигаси турниринг саралаш раундида иштирок этиш йўлланмасини нақд қилган. Хабарда ёзилишича, “Динамо” футболчиларининг умумий нархи 14,5 миллион еврога баҳоланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Диего Марадона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!