5000 га яқин олтин медаль, электрон шаҳодатномалар... 2019-2020 ўқув йили якунлари эълон қилинди

Жамият

image

Бугун, 25 май куни Ўзбекистон мактабларида 2019-2020 ўқув йили якунланди. Ушбу йил якуни бўйича АОКА штабида Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Эркин Муродов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда қуйидаги маълумотлар қайд этиб ўтилди:

2019-2020 ўқув йилида мамлакатда 9942 та мактабда 6,12 миллион ўқувчи таҳсил олди.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ мамлакатдаги вазият туфайли ўқув йилининг тўртинчи чорагини масофадан ташкил қилишга тўғри келди. Учта телеканалда ташкил этилган видеодарсларда 200 нафардан ортиқ педагог 3900 дан зиёд дарслар тайёрлаб, эфирга узатди.

Online-maktab​ лойиҳаси давом эттирилади. Ёзда телеканаллар орқали ўқувчиларга инглиз тили ва замонавий касб ҳамда кўникмалар бўйича билим берадиган дарсларни намойиш этиш режалаштирилган.

2019-2020 ўқув йили натижаларига кўра, 9-синфни жами 490 мингга яқин ва 11-синфни 451,3 мингдан зиёд ўқувчи битирди.

Битирувчилар 15 июнга қадар чоп этилган аттестат (шаҳодатнома)ларнинг электрон шаклини (сканер) олади.

Жами 6901 нафар ўқувчи олтин ва кумуш медал совриндорлигига даъвогар бўлмоқда. Улардан 4682 нафари олтин медал ва 2219 ўқувчи эса кумуш медал соҳиби бўлиши кутилмоқда.

Тайёрланган аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ҳудудда эпидемиологик вазият яхшиланиб, ўқувчиларга топширилгунга қадар барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда, умумий ўрта таълим муассасасида сақлаб турилади.

Карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ўз эгаларига топширилади.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Халқ таълими вазирлиги Ўқув йили

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг