Тошкентда “Оқава сув таьминоти”га қарашли Tico ёниб кетди
Жамият
−
16 Июль 2020
5558Жорий йилнинг 16 июль куни соат 09:39 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Шокирариқ кўчасида жойлашган 40-уй олдида “Оқава сув таьминоти” МЧЖга қарашли Tico русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Tico русумли транспорт воситасининг двигатель ва салон қисми ёниб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023