Андижонда содир бўлган ёнғинда бир киши вафот этди
Жамият
−
05 Март 2019
5227Жорий йилнинг 3 март куни Андижон вилояти Избоскан туманидаги “Бирлашган” МФЙ, Шалола кўчаси 36 уйда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар тарқатди.
Ёнғиннинг таҳминий келиб чиқиш сабаби сифатида уй эгасининг тамаки чекиб ухлаб қолганлиги кўрсатилмоқда.
Ёнғинни бартараф этиш учун 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғинни ўчириш вақтида шу уйда яшаган 1979 йилда туғилган фуқаро О.Қ.нинг тутундан димиққан ҳолдаги жасади топилди. Ёнғин оқибатида уйнинг 1 кв метр майдонидаги пол қисми ва ўрин кўрпаси ёниб зарарланган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023