... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Манзура билан очиқ видеоинтервью: унга Тамиладан ҳам баттар муносабатда бўлишяптими?


20:03, 16.04.2018 Интервью
 14 795

Бугунгача турмуш қурмаган хонанда тақдиридан рози, у ҳаётнинг мазмунини ижоди, оиласи, ота-онасига бўлган меҳр-муҳаббатида кўради.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” “Ниҳол” мукофоти совриндори, “Шуҳрат” медали соҳибаси Манзура Йўлдошева билан суҳбатлашгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Манзура Йўлдошева бу йил 40 ёшни қаршилади. Бугунгача турмуш қурмаган хонанда тақдиридан рози, у ҳаётнинг мазмунини ижоди, оиласи, ота-онасига бўлган меҳр-муҳаббатида кўради.
 
Яқинда Манзура Йўлдошева озарбайжонлик хонанда билан қўшиқ куйлади. Озар интернет-нашрларида эса Манзура Йўлдошева ўзбек муслима аёллари намунаси сифатида эътироф этилган мақолалар пайдо бўлди. Қизиқ, кечагина калта, очиқ-сочиқ либослари билан тилга тушган Манзура бундай эътирофга қандай эришди, дерсиз. Хонанда аввалгидан анча ўзгарган. Очиқ либослар нари турсин, ҳатто, енгсиз кўйлакда ҳам кўрмайсиз уни. У ўзидаги ўзгаришларни ёши улғайгани, қуюлгани билан боғлар экан, буни баъзи санъаткорлар қабул қила олмаётганини, эркаклар билан қўл бериб кўришмаслиги ортидан турли гап-сўзлар бўлаётганини айтади.
 
У “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси амалдори бўлса нима қиларди? Санъаткорларга қандай енгиллик яратарди. Умуман уларни қийнаётган муаммолар нима. Суҳбатни томоша қилиб барча ҳақида билиб олишингиз мумкин. 

Теглар:Манзура Йўлдошева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!