...
МЕНЮ
ONLINE TV

Манзура, Баҳриддин, Отабекнинг клиплари эфир юзини кўрмайдиган бўлди, аммо...


21:52, 06.09.2018 Шоу-бизнес
 10 492

Яна олти нафар хонанданинг видеоклиплари “Ўзбекконцерт” Бадиий Кенгаши текширувидан ўтмади.

Аввалроқ, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кенгаш Муниса Ризаева, Каниза, Отабек Муҳаммадзоҳид ва яна 8 нафар хонанданинг видеоклипларидан камчиликлар топиб, хонандаларнинг ўзи ва клипмейкерларига видеоклипларда баъзи кадрлардан воз кечиш тушунтириб,  тўғрилаш шарти билан истисно тариқасида рухсат берган эди.
 
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгаши “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Юлдашева ижро этган “Адашдим” қўшиғининг клипдаги айрим тасвирларни тўғрилаш кераклиги тушунтирилиб, ушбу клипни эфирга узатиш рад этилди. Аммо камчиликларни бартараф этгандан сўнг қайта топшириш мумкинлиги тавсия этилди.
 
Хонанда Баҳриддин Зуҳриддинов ижро этган “Дилозорим” қўшиғига ишланган видеоклип мазмуни билан қўшиқ мазмунида уйғунлик йўқлиги, клипдаги охирги қисмидаги диалоглар қўшиққа мос эмаслиги таъкидланиб, рад этилди. Кўрсатилган камчиликларни бартараф этилганидан сўнг, Кенгашга қайта тақдим этилиши таъкидланди.
 
Хонанда Самаджон Рўзметов ижро этган “Кел эй” қўшиғига ишланган видеоклип мазмуни билан қўшиқ мазмунида уйғунлик йўқлиги, клипдаги диалоглар тушунарсизлиги ҳамда қўшиқ матни саёзлиги боис рад этилди.
 
Хонанда Алишер Зокиров ижро этган “Юрак сен билан” қўшиғига ишланган видеоклипдаги ўринсиз кадрлардан воз кечиш кераклиги хонандага тушунтирилди. Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб Кенгашга қайта тақдим этилиши таъкидланди.
 
Хонанда Наргиза Кенжаева ижро этган “Бале бале” қўшиғига ишланган видеоклипда ғарбга тақлид кучли эканлиги, миллийликдан узоқ, қадриятларимизга мутлақо зид тасвирлар мавжудлиги эътироф этилиб, ушбу видеоклип ҳам рад этилди.
 
Отабек Муталхўжаев ижро этган “Айт тун” қўшиғи матнини профессионал шоирга кўрсатиб қайта ижро этишини ҳамда клипдаги тасвирларидаги камчиликлар хонанда ва клипмейкерга тушунтирилди. Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб Кенгашга қайта тақдим этилиши таъкидланди.
 
“Кенгаш аъзолари хонанданинг келгусидаги ижодий ишларига яқиндан ёрдам беришлари, шеър танлашда ва клип суратга олишида ўз кўмакларини аямасликларини билдирдилар. Бадиий Кенгашнинг ҳар йиғилишида хонандаларга ижодий ишни яратиш давомида профессионализмга эътибор қаратишлари, шеърият талабларига жавоб берадиган бадиий жиҳатдан теран, мазмунан пухта шеърлар танлаш кераклиги тушунтирилмоқда, тавсиялар берилмоқда ва бу борада хонандаларга кўмаклашилмоқда”, дейилади “Ўзбекконцерт” хабарида.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манзура Баҳриддин Зуҳриддинов Отабек Муталхўжаев Наргиза Кенжаева Ўзбекконцерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!