Эртага Тошкентнинг айрим ҳудудлари вақтинча газ ва электр таъминотидан узилади

Жамият

image

Эртага, 21 апрель куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Тоҳир Малик ва Тинчлик кўчасидан ўтган ер ости газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Аҳоли истеъмолчилар:

•    Қора сув бўйи кўчаси; 
•    Гёте кўчаси;
•    Қора сув мавзеси;

Улгуржи истеъмолчилар:

•    Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Академия биноси;
•    “Нобель фарм” саноат корхонаси;
•    Тошкент вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси;
•    Қора сув-4 даҳасидаги “Мурувват уйи”;
•    2-Иссиқлик маркази;
•    Қора сув-6 даҳасидаги нон заводи;
•    Қора-сув-6 даҳасидаги барча кичик корхоналар.

Шунингдек, 2-Иссиқлик марказига газ етказиб берилиши вақтинча тўхташи муносабати билан ушбу ҳудуд аҳолисига иссиқлик энергияси таъминотида ҳам узилиш кузатилади.

Бундан ташқари, эртага, 21 апрель куни соат 07:00 дан 23:00 қадар Сергели туманидаги “Истиқбол” нимстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан тумандаги янги қурилган 8, 9- участкалардаги кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси таъминоти вақтинчали ўчирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

газ электр энергия

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг