Назарбоевлар Британиядаги “асосланмаган бойлик” бўйича судда ютиб чиқди

Олам

image
Буюк Британия Назарбоевнинг набираси шунча пулни қаердан олгани билан қизиқяпти north_east

Буюк Британия Назарбоевнинг набираси шунча пулни қаердан олгани билан қизиқяпти

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоева ва набираси Нурали Алиев Буюк Британиянинг Миллий криминал агентлиги (NCA) билан “асосланмаган бойлик” бўйича судда ютиб чиқди. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.

Қиролликнинг Олий суди Дариға Назарбоева ва Нурали Алиевни айбсиз деб қарор чиқарди. Улар ноқонуний топилган пулларга олинган 80 миллон фунт стерлинг (тахминан 100 миллион доллар) га тенг мулкларга эгалик қилади деб иддао қилинганди. NCA суд қарори устидан шикоят қилишни режалаштиряпти.

Судья Назарбоевлар “мулк учун тўлаш даражасида бадавлат эканини” таъкидлаган. Улар сўнгги йилларда Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиев билан алоқада бўлмагани ҳам ўрганилган. Роҳат Алиев 2015 филда вафот этган. NCA терговчиларининг фикрича, мулклар Роҳат Алиевнинг жиноий фаолияти натижасида харид қилинган. 

11 март куни Буюк Британия “асоссиз бойлик” шубҳаси билан Назарбоевларга тегишли мулкни тақиққа олганди. Уларнинг орасида Бишопс-авенюдаги ҳовуз ва кинотеатри бор 39 млн фунт стерлинглик уй, Хайгейтдаги 9 млн фунт стерлинглик ва Челси туманидаги 32 млн фунт стерлинглик квартиралар бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Дариға Назарбоева

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг