Расман: Гризманн “Атлетико”ни тарк этади

Спорт

image

Франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн “Атлетико Мадрид”дан кетиши ҳақида эълон қилди.
 
Футболчининг сўзларига таяниб хабар бермоқда испан жамоаси матбуот хизмати.

“Бу ажойиб беш йил эди, ҳаммаси учун миннатдорчилик билдираман, ҳар доим юрагимда қоласиз”,  деди Гризманн мухлислар ва жамоага қилган мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Гризманн клуб бош мураббийи билан учрашиб, келгуси мавсумда жамоада ўйнашни истамаслигини айтган.

Гризманн  2014 йилдан буён “Атлетико”да ўйнаб келаётган эди.  Шу вақт мобайнида у клуб таркибида 256 та ўйин ўтказиб, 133 та гол урган ва 50 та голга ассистентлик қилган. Ҳужумчи жамоа билан  Европа Лигаси (2018), УЕФА Суперкубоги (2018) ва Испания Суперкубоги ғолиби (2014) бўлган.  2015/16 йилги мавсумда француз Испания чемпионатида энг яхши футболчи деб топилди. 2016 йилда Францияда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди.

Шунингдек, франциялик форвард 2016 йилда Европа чемпионатининг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги жаҳон чемпионатида терма жамоа ҳужумчиси турнирни ғалаба билан якунлади. “Гол + пас” бўйича энг яхши натижа кўрсатиб, еттита учрашувда 4та гол урди ва 2 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Умуман олганда, француз футболчиси терма жамоа сафида 69 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урган. 2018 йилда Гризманн “Олтин тўп” соврини учун курашда овозлар сони бўйича учинчи ўринни эгаллагаб, “Бронза тўп” ни қўлга киритди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг