...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мана, сизга тиббиёт! Тошкентда шифокорларнинг нотўғри эмлаши оқибатида гўдак вафот этди


12:41, 20.11.2018 Жамият
 12 606

Р.Р.Хамидуллинга “талваса синдроми, самотоген асосланган, бош мия шиши хавфи” ташхиси қўйилган ва керакли даволаш чоралари кўрилган.

Тошкент шаҳар прокуратурасига фуқаро Х.Э.нинг Сергели туман 10-сонли оилавий поликлиника ва               3-сонли шаҳар болалар клиник шифохонаси (ШБКШ) ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентига Халқ қабулхонаси орқали йўллаган мурожаатида муаллифнинг фарзанди Р.Р.Хамидуллинга 10-сонли ОП шифокорлари томонидан нотўғри эмлаш жараёни ўтказилганлиги, сўнг 3-сонли ШБКШ ходимлари етарлича муолажалар олиб боришмаганлиги натижасида у вафот этганлиги кўрсатилган.
 
Жорий йилнинг 24 август куни 10-сонли ОП шифокори Н.Р. томонидан Р.Р.Хамидуллин кўрикдан ўтказилиб, бола V1 ОПВ 2 том сер 598+V1 ПНЕВМО 0,5 сер 73692 га эмланган. Шу билан соат 19:00 ларда болани тана ҳарорати кўтарилган ва ҳамшира тавсияси билан болага цефекон свеча қўйилган.
 
26 август куни соат 11:00 ларда боланинг тана ҳарорати 38,5 даражага кўтарилган ва тез ёрдам автомашинасида Р.Р.Хамидуллин            3-сонли ШБКШга олиб келинган. У ерда шифокор-неврапотолог Ш.Н. болани кўрганидан сўнг Р.Р.Хамидуллинга “талваса синдроми, самотоген асосланган, бош мия шиши хавфи” ташхиси қўйилган ва керакли даволаш чоралари кўрилган.
 
Эртаси куни, 27 август соат 20:00 ларда Р.Р.Хамидуллиннинг умумий аҳволи кескин оғирлашганлиги сабабли, яъни интоксикация белгилари кучайганлиги, тахипноэ, тахикардия, неврологик симптомлар ва ичак парези кучайганлиги сабабли сунъий ўпка вентиляция аппаратига уланган.
 
28 август куни эса 3-сонли ШБКШ маслаҳатга Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази шифокорлари таклиф этилганида, улар томонидан  беморни давосини РШТЁИМда давом эттириш тавсия этилган ҳамда соат  19:30 ларда Р.Р.Хамидуллин РШТЁИМ токсикология реанимациясига ўтказилган ва реанимацияда кўрилган чораларга қарамай соат 00:00 ларда биологик ўлим қайд этилган.
 
СТЭнинг 152-К-сонли комиссиявий хулосасига кўра, Р.Р.Хамидулин 3-сонли ШКБШда соат 13:20 ларда неврапатолог кўригида аҳволи оғир деб баҳолангани, ваҳоланки бемор шифохонага соат 13:30 ларда олиб келинганлиги, навбатчи шифокорлар томонидан бемор ҳар 6 соатда кўрилгани, бундай ҳолатларда ҳар 3 соатда кўрилиши лозимлиги, навбатчи шифокор кундалик ёзувларида нафас ҳаракатлари сони ва қон босими кўрсаткичлари бир хил кўрсатилган дақиқага “44 та ҳамда 80/50 мм сим уст.” деб кўрсатилганлиги, бу маълумотлар бир-биридан кўчириб ёзилганидан далолат бериши, реанимация бўлимида икки кунда ҳам асосий клиник ташхис чиқарилмаганлиги, лаборатор анализлар интерпритацияси йўқлиги сабабли, даво муолажаларининг коррекция қилинмаганлиги, врачлар консилиуми жуда кеч (3 суткада) чақирилганлиги, бу ўз навбатида касалликнинг оғирлашувига олиб келганлиги, агар беморда касаллик динамикаси ўз вақтида тўғри баҳоланиб, ўз вақтида клиник диагноз тўлиқ қўйилиб, тегишли тиббий муолажалар ўтказилганида унинг ҳаётини сақлаб қолиш имконияти бўлиши мумкинлиги аниқланган.
 
Юқоридагиларни инобатга олиб, 3-сонли шаҳар болалар клиник шифохонаси шифокорлари ўз касбига нисбатан бепарволик ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши, касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида фуқаро Р.Р.Хамидуллиннинг ўлимига сабабчи бўлганликлари қайд этилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 17 ноябрь куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Учтепа туман прокуратурасига юборилган. Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура назоратига олинган.

Теглар:Эмлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар