“Нуроний” жамғармаси раиси ўзгарди

Local

image

Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгаши қарорига кўра, шу пайтга қадар жамғарманинг республика бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Жалилов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.

5.JPG

Унинг ўрнига Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси этиб сайланди.

Йиғилишда “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгаши аъзолари, республика бошқаруви ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

9.JPG

Содиқжон Турдиев 2012 йилда Фермерлар кенгаши раиси, 2013 йилда ЎзЛиДеП етакчилигига сайланган. 2018 йил августида эса партия раислигидан кетиб, Андижоннинг Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.


Rate Count

194

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic