Карантин пайтида 0,5 ставка ўриндош ходимларни ишдан бўшатилиши қонунийми?

Бу қизиқ

image

Карантин пайтида меҳнат таътилига мажбурий чиқариш, 0,5 ставка ўриндош ходимларни ишдан бўшатилиши қонунийми? Ушбу савол билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоевага мурожаат қилинди.

“Меҳнат қонунчилигига кўра, ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади. 

Шунингдек, агар корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бўлмаса, ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди”, дейди Ўринбоева саволга жавобан.

Маълумот ўрнида, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 542 788 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 24 361 киши вафот этди. Касалланганларнинг 124 351 вирусдан буткул фориғ бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 83 нафарга етди. Коронавирусга чалинган бир бемор миокард инфарктидан вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

меҳнат таътили Карантин

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг