...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактабларда оммавий отишма уюштириши керак бўлган 11 бола қутқарилди


12:04, 09.08.2018 Олам
 3 159

Болалар АҚШ мактабларида “Колумбайн” ва “Сэнди Хук” фожиаларини такрорлаши керак бўлган.

АҚШнинг Нью-Мексико штатида мактабларда оммавий отишмалар уюштириш учун тайёрланаётган 11 нафар бола қутқарилди. Прокуратура болаларни рўйхатдан ўтмаган мерганлик базасида ушлаб турган эркакка шундай айблов эълон қилган.
 
Жиноий иш материалларига кўра, айбланувчи болалар келажакда мактабларда “Колумбайн” ва “Сэнди Хук” фожиалари каби оммавий отишмалар уюштиришлари учун автоматик қуролдан фойдаланишни ўргатган.
 
Нью-Мексико штатидаги база гумонланувчининг 4 ёшли ўғли йўқолиб қолгач, тинтув қилинган. Тахмин қилинганидек, жасадни лагердан топишган. У ерда 1 ёшдан 15 ёшгача бўлган 11 нафар бола бўлган.
 
Уч нафар гумонланувчи ҳибсга олинган. Улардан бири 1993 йил Нью-Йоркдаги терактни илҳомлантириб турган террорчининг ўғли. 1993 йилда террорчилар Халқаро савдо маркази биносини портлатишга уринган.
 
Маълумот учун, “Колумбайн” фожиаси 1999 йил 20 апрель куни АҚШнинг Колорадо штати Жефферсон округидаги мактабда икки нафар юқори синф ўқувчилари Эрик Дэвид Харрис ва Дилан Бэннет Клиболд мактабнинг бошқа ўқувчилари ва бутун ходимларга қуролли ҳужум уюштирган. Натижада 36 киши жароҳатланган, шундан 13 нафари ҳалок бўлган. Якунда икки жиноятчи ўзини ҳам отиб ўлдирган.
 
“Сэнди Хук” фожиаси 2012 йил 14 декабрь куни АҚШнинг Коннектикут штати Ньютаун шаҳридаги Сэнди Хук туманида содир бўлган. Ўшанда 20 ёшли Адам Питер мактабда отишма қилиб 20 нафар ўқувчини ўлдирганди. Жиноятчи жами 28 одамни ўлдирган. Қурбонлар орасида унинг онаси ҳам бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мактаб АҚШ отишма Нью-Йорк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!