UEFA миллий чемпионатларни август ойида якунлашни режалаштирмоқда
Спорт
−
30 Март 2020
5098UEFA Европа миллий чемпионатларини август ойида якунлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ташкилот кейинги мавсумни ҳам қисқартиришни режалаштирмоқда, деб ёзди "The Times" нашри.
Бу UEFA`нинг фавқулодда ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган сценарийси. Гуруҳ коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда тақвимни қайта қуриш билан шуғулланади. Мавсум август ойида тугаши, ташкилот мутахассисларининг фикрига кўра, пандемиянинг Европа футболига таъсирини камайтиришга ёрдам беради.
UEFA президенти Aлександр Чеферин жаҳон футболида мавсумни қайта бошлаш мумкин бўлган вақти ҳақида изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, UEFA мавсумни май ойи ўрталарида ёки июнь ойи охирида тиклашга умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Европанинг кучли бешлик миллий чемпионатлари тўхтатилган.