...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маккага юбораман, дея одамларни алдаган эр-хотин қаллоблар узоқ муддатга қамалди


19:41, 31.05.2018 Олам
 4 253

Гап индонезиялик ислом либослари дизайнери сифатида танилган Анниса Хасибуан ҳақида кетмоқда.

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган модалар ҳафталигида манекенларни ҳижобга ўраган Индонезиялик либослар дизайнери Анниса Хасибуан қаллоблик учун 18 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
 
Хасибуан ва унинг турмуш ўртоғи Андика Сурачман ўзларининг “First Travel” туристлик агентликлари орқали тизимли қаллоблик олиб боришда айбдор деб топилди.
 
Индонезия прокуратурасининг маълумотларига қараганда, эр-хотинлар Макка зиёратини ташкил этиш учун 60 миллион доллар олишган. Аммо, зиёрат амалга ошмаган, пуллар эса ўзлаштирилган.
 
Судьянинг сўзларига кўра, эр-хотинлар мусулмонлар зиёратини амалга ошириш учун аввалроқ пул тўлаган 100 мингдан ортиқ одамни чув туширган.
 
31 ёшли Хасибуан етакчи ислом либослари дизайнери сифатида дунёга машҳур. Унинг моделлари Лондон, Истанбул ва Канн шаҳарларида намойиш этилган.
 
Машҳур дизайнер қинғир иши учун 18 йилга, турмуш ўртоғи Андика Сурачман эса 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Индонезия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!