...
МЕНЮ
ONLINE TV

Макгрегор: “Нурмуҳамедов – каламуш, мен унинг фаолияти тобутига мих қоқиб ташлайман”


14:59, 21.09.2018 Спорт
 10 310

Конор Макгрегор ва Ҳабиб Нурмуҳамедов ўртасида жанг олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Аралаш кураш (ММА) бўйича ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли спортчилари ирландиялик жангчи Конор Макгрегор ва россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
 
Анжуман давомида ирландиялик спортчи ўзини анчагина бетартиб тутди ва рақибини беҳаё сўзлар билан ҳақорат қилишдан чарчамади.
 
“Мен бу майда каламушни йўқ қилиб ташлаш мақсадида қайтдим. Икки йил жангларда иштирок этмадим, кейин бу қўрқоқни автобусда кўрдим, у мендан қўрқиб кетди, у нега чиқмади? Ҳабиб, ахир мен қуролсиз эдим! Мен жанг ўтказишни яхши кўраман, буни ҳаддан ташқари ёқтираман, бу кичкина тентакни дўппослашни хоҳлайман. У менинг мухлисим бўлган, менинг суратим туширилган майкаларни сотиб олган. Мен унинг фаолияти тобутига мих қоқиб ташлайман. Буни барча россиялик одамлар номидан гапирмоқдаман. Унинг боши октагон – UFC ринги бўйлаб сакраб юради. Мен унинг бошини олиб ташлайман. Ўйлашимча, бир раунднинг ўзи етади. Унинг боши худди шишага ўхшаш. Мен Доғистонда одамнинг боши худди товуқнинг бошига ўхшаш, деб эшитганман. Бешта раундга тайёр бўламан. Ҳаммасини енгиб ўтдим. Бу йигит эса шунчаки шишага ўхшаш. Уни синдириш осон бўлади” деб ҳақорат қилган Макгрегор.
 
Россиялик спортчи эса анжуманда ўзини анчагина босиқ тутган. Унинг мақсади ўзидан кейин шонли мерос қолдириш эканлигини таъкидлаб ўтган.
 
Аксинча, Конор бўлса, Ҳабибни пули йўқлигини, у халқи ҳисобидан жагга киришаётганини айтиб ўтган.
 
Эслатиб ўтамиз, Нурмуҳамедов ва Макгрегор ўртасидаги жанг 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:ММА Макгрегор Нурмуҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!