Куз-қишда фарғоналикларга суюлтирилган газ қарийб 50% кўп етказиб берилади

Жамият

image

2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида Фарғона вилоятига жами 1717,2 миллион куб метр табиий газ етказиб берилади. Бу ўтган мавсумга нисбатан 241.5 миллион куб.метрга ёки 16,4 фоизга кўп. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги хабар бермоқда. 

Кеча, 10 сентябрь куни Энергетика вазири Алишер Султонов бошчилигидаги махсус штаб аъзолари Фарғона вилоятида бўлиб, ҳудудларда аҳоли ва бюджет ташкилотларини 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан таъминлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлар билан танишган. 

Бу йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилгани айтилмоқда. 

“Суюлтирилган газ истеъмолчиларига газ баллонларини ўз вақтида ва сифатли етказиб бериш лозим. Бу борада газ баллон ускуналарини маҳаллийлаштириш ишларини бошлаш керак. Бунинг натижасида газ баллон захираларини янада кўпайтиришга, бу эса истеъмолчиларга газ баллонларини ўз вақтида ҳамда узлуксиз етказиб берилишига хизмат қилади”, дейди вазир Алишер Султонов.

Вазирликнинг хабар беришича, Фарғона вилояти истеъмолчиларига 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида жами 1717,2 миллион куб метр табиий газ етказиб берилади. Бу ўтган мавсумга нисбатан 241.5 миллион куб.метрга ёки 16,4 фоизга кўп.  

Фарғонада табиий газ истеъмолчилари сони 320 362 та бўлиб, шундан 3 571 та юридик ва 316 791 та жисмоний истеъмолчи (хонадон) мавжуд.

Вилоятда истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш учун узунлиги 7 135,2 км бўлган газ қувурлари ва 8 367 та газ тақсимлаш пунктларидан фойдаланилади.

Истеъмолчиларга янада сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида вилоятда жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб 20 та махсус техника ва 80 нафар ходимлардан иборат 20 та бригада фаолият юрита бошлайди.  

Шунингдек, вилоят истеъмолчиларига 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида жами 54 751 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган. Бу ўтган мавсумга нисбатан 17 894,5 тоннага ёки 48,6 фоизга кўп.

Истеъмолчиларга 21 та вагонцистерна, 18 та автоцистерна ва 93 та ISUZU русумли махсус автотранспортларда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Энергетика вазирлиги Алишер Султонов

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг