МАК Грузияга тўғридан-тўғри рейс йўлга қўяди

Жамият

b-757_1

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Грузияга тўғридан-тўғри парвозларни амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди. 

МАК жорий йилнинг 16 июлдан бошлаб, Тошкент-Тбилиси-Тошкент йўналишида мунтазам йўловчи қатновларини тақдим этади.

Қатновлар ҳафтасига 2 марта, сешанба ва жума кунлари қуйидаги жадвалга асосан бажарилади (маҳаллий вақт):

Сешанба: ҲЙ-745 Тошкент 15:50 - Тбилиси 18:30

Сешанба: ҲЙ-746 Тбилиси 19:30 - Тошкент 23:50

Жума: ҲЙ-745 Тошкент 08:00 - Тбилиси 10:40

Жума: ҲЙ-746 Тбилиси 11:40 - Тошкент 16:00

Парвозлар замонавий Airbus 320 самолётларида амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия МАК Тбилиси

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг