Собиқ Мудофаа вазири ўринбосари Анваржон Мелибоев вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон тиббиёт соҳаси оғир жудоликка учради. Кўп йиллар ҳарбий-шифокор бўлиб ишлаган Анваржон Мелибоев 70 ёшида вафот этди. 

Анваржон Мелибоев 1950 йилнинг 24 февралида таваллуд топган эди. У ўз умрини тиббиёт соҳасига бахшида этди. 

У 1970-1972 йилларда Саратов тиббиёт институтининг ҳарбий-тиббиёт факультетида тингловчи бўлган. Ўша йиллардан унинг ҳарбий-тиббиёт йўналишидаги фаолиятига тамал тоши қўйилган. 

1972-1975 йилларда 239-қирувчи авиация дивизиясида шифохона бошлиғи, тиббий пункти бошлиғи;

1975-1977 йилларда 149-қирувчи авиация дивизиясида шифохона бошлиғи;

1977-1979 йилларда Туркистон ҳарбий округи тиббиёт бирлашмасида катта врач;

1979-1980 йилларда Туркистон ҳарбий округи Авиация бошқармаси катта офицери, эпидемиолог;

1980-1985 йилларда Туркистон ҳарбий округи ҳарбий ҳаво кучлари катта офицери;

1985-1987 йилларда Ҳарбий ҳаво кучлари тиббий хизмат бошлиғи;

1987-1988 йилларда Туркистон ҳарбий округи Ҳарбий ҳаво кучлари катта офицери;

1988-1989 йилларда 73-ҳаво армиясида катта офицер;

1989-1991 йилларда Тошкент шаҳри фуқароси мудофааси штаби бўлим бошлиғи;

1991-1992 йилларда Тошкент вилояти фуқаро мудофааси штаби бўлим бошлиғи;

1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бошлиғи;

1992 йилдан 2000 йилгача Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари - Тиббиёт бошқармаси бошлиғи;

2001 йилдан 2008 йилгача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология маркази бошлиғи ўринбосари;

2008-2017 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Гигиена кафедраси мудири лавозимларида фаоият юритди. 

У бутун умри давомида тиббиёт соҳаси, унинг ривожи учун самарали меҳнат қилди. 

Шунингдек, Анваржон Мелибоев 1986-1988 йилларда Афғон урушида ҳам ҳарбий тиббиёт ходимлари сафида хизмат қилган. 

1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра, 2- даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотланган.

Анваржон Мелибоев икки ўғилни вояга етказди, уларни жамият корига ярайдиган инсонлар этиб тарбиялади. 

Анваржон Мелибоев жорий йилнинг 8 октябрь куни вафот этди. 

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Мудофаа вазири

Баҳолаганлар

366

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг