... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Магнит шарларини ютиб юборган болакай Грецияда операция қилинди


17:03, 10.10.2016 Саломатлик
 1 962

Операция учун керак бўладиган барча ҳаражатларни она ва болага суғурта компанияси тўлаб берди.

Россиялик 9 ёшли ўсмир “Неокуб” ўйинчоғи ичида бўладиган магнит шарларини ютиб юборгани сабабли, шошилинч равишда жарроҳлик столига ётқизилди. Фақат операция Россияда эмас, Грецияда амалга оширилди.
 
Фарзандининг аҳволи ёмонлашганини сезган аёл уни дарҳол шифокорлар олдига олиб борган. Бир қанча таҳлил натижаларига кўра, унга шошилинч тарздаги жарроҳлик амалиёти тавсия қилинган. Шундан сўнг аёл ERV суғурта компаниясига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ушбу суғурта компанияси она ва боланинг 14,5 минг евро миқдоридаги  барча ҳаражатларини ўз гарданига олган.
 
Жарроҳларнинг сўзларига кўра, магнит шарчалари ошқозоннинг турли қисмларида жойлашиб олган. Жарроҳлик амалиётидан 23 кун ўтиб болакайга уйга кетишга рухсат берилган. 
Умида Якубова

Теглар:Россия Греция Магнит шарлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар


Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Ҳуснбузарлар чиқишининг 15 сабаби

10:31, 29.09.2016
7 333
Саломатлик

Кардамон: ноёб, оддий ва фойдали

17:30, 10.08.2016
8 304
Саломатлик

Фобия... Ғалати қўрқувлар олами

11:01, 19.07.2016
7 309
Саломатлик