... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Мағлубият! Ўзбекистон дастлабки учрашувда Қатарга имкониятни бой берди


10:49, 10.01.2018 Спорт
 1 903

Иккинчи бўлимни қатарликлар ҳужумкор руҳда бошлашди. Бу эса тез орада ўз самарасини берди.

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 9 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатидаги дастлабки учрашувини Қатар терма жамоасига қарши ўтказди.
 
Ўзбекистон биринчи бўлимни анча фаол ўтказди. Аммо 1-бўлимда гол киритиш ҳеч қайси жамоага насиб қилмади.
 
Иккинчи бўлимни қатарликлар ҳужумкор руҳда бошлашди. Бу эса тез орада ўз самарасини берди.
 
55-дақиқада Алмуаз Али ҳимоячиларимизнинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
 
Шундан сўнг Равшан Ҳайдаров шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун астойдил ҳаракат қилишди. Бир вазиятда Жасур Яхшибоев томонидан узатилган тўпни Забиҳилло Ўринбоев яқин масофадан дарвозага аниқ йўллай олмади.
 
Шу тариқа Осиё чемпионатидан ўрин олган дастлабки учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси кичик ҳисобда мағлубиятга учради.
 
Эслатиб ўтамиз, гуруҳдан ўрин олган 1-учрашувда мусобақа мезбони Хитой терма жамоаси Уммонни йирик 3:0 ҳисобида таслим этди.
 
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳдаги кейинги ўйинни 12 январь куни ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.
 
Осиё чемпионати U-23
Қатар ОТЖ - Ўзбекистон ОТЖ 1:0
Гол: А.Алмуаз (55)
 
Чангжоу, “Olympic Sports Centre” стадиони.
 
Қатар ОТЖ: 22.Муҳаммад ал-Бакари, 2.Тариқ Салмон, 5.Тамийм ал-Муҳаза, 6.Абдулла ал-Аҳрак (23.Холид Муҳаммад, 72),  8.Аҳмад Муйин (с), 10.Акрам Афиф, 13.Султон ал-Браке, 15.Бассам ал-Равий, 16.Ҳишом Али (Мешал Ал-Шамарий, 85), 19.Алмуиз Али, 20.Салом ал-Ҳажрий.
 
Ўзбекистон ОТЖ: 12.Дилшод Ҳамроев, 13.Исломжон Қобилов, 2.Рустам Ашурматов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Акром Комилов, (16.Д.Нарзуллаев, 52) 6.Азизжон Ғаниев (11. Андрей Сидоров, 84), 7.Одилбек Ҳамробеков, 8.Жасур Яхшибоев, 17.Достон Ҳамдамов (22.Бобур Абдихолиқов, 76), 10.Жавоҳир Сиддиқов, 9.Забиҳилло Ўринбоев.
 
Огоҳлантиришлар: Д.Ҳамдамов (29), А.Аҳрак (45), М. ал-Бакари (73), Бассам ал-Равий (78).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!