... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадонна Малавида болалар тиббиёт марказини очди


14:44, 11.07.2017 Шоу-бизнес
 980

“Ёрдамга муҳтож болаларнинг кўзига боқар экансиз, уларга фақат ёрдам бергингиз келади”, деди хонанда.

Жаҳон юлдузи Мадоннанинг Малави республикаси билан алоқалари анча йиллардан буён давом этмоқда. Хонанда асраб олган болалар ҳам Шарқий Африкадаги мана шу давлатда дунёга келган.
 
Бугун, 11 июль куни Блантир шаҳрида Мадоннанинг қизи шарафига, қиролича Елизавета марказий шифохонасида “Mercy James” номли янги бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтади.
 
Педиатрия маркази Малави соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мадоннанинг саъй-ҳаракатлари эвазига ташкил этилди. Хонанда ушбу марказни очиш учун бор кучини, вақтини, пулини ҳам аямади. “Ёрдамга муҳтож болаларнинг кўзига боқар экансиз, уларга фақат ёрдам бергингиз келади”, дейди хонанда.
 
Мадонна Малавига илк бор келганда, ўз-ўзига меҳрга муҳтож болаларга ёрдам кўрсатишга ваъда берган эди. Мана, у нафақат шундай болалардан 4 тасини ўз қармоғига олди, балки республиканинг бошқа бемор болаларига катта кўмак кўрсатди. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Педиатрия маркази Мадонна 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!