... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадина Мумтознинг қўшиғи 1 миллион марта кўчириб олинди. Кейинги ўринларда эса Дилсўз ва Акбар


17:21, 06.11.2017 Шоу-бизнес
 6 776

“Qalampir.uz” сайтига жойлаштирилган қўшиқлар орасида кўчириб олиниши ҳисоби бўйича 1 миллионга етган қўшиқлар бор.

Бир неча жумлалар билан айтолмаганларимизни баъзан бир қўшиқ ўз ичига сиғдира олади. Шунинг учун ҳам инсон қувонганида ҳам, тушкун кайфиятга тушганида ҳам қўшиққа, мусиқага мурожаат қилса керак.
 
“Qalampir.uz” интернет-нашри ўз фаолиятини бошлаган илк кунларданоқ Мусиқа бўлими орқали ўзбек эстрадасида ўз ўрнига ва мавқеига эга санъаткорларнинг сара қўшиқларини тингловчиларга етказиб келди. Бугунгача қатор санъаткорларнинг қўшиқларини сайтимизда ҳеч қандай "қўшимча овозларсиз", сифатли ва бепул юклаб олиш имконияти яратилди.
 
Ноқонуний равишда тароналарни юклаб олишни таклиф этувчи сайтлар талайгина. Улардан қўшиқ кўчириб олинганида эса албатта, таронанинг жозибасини “бузиб” турадиган сайт номи “реклама” сифатида айтиб ўтилади. Бу эса одамнинг ғашига тегиши табиий...
 
Куни кеча сайтимизнинг Мусиқа бўлимини кўздан кечириш асносида бир ажойиб ҳолатга гувоҳ бўлдик ва буни сизлар билан бўлишишни маъқул деб топдик.
 
Бугунгача  “Qalampir.uz” сайтига жойлаштирилган қўшиқлар орасида кўчириб олиниши ҳисоби бўйича 1 миллионга етган қўшиқлар бор. Эътиборингизга сайтимиз орқали эса кўчириб олиш рейтинги юқори бўлган қўшиқлар кучли бешталик рўйхатини ҳавола этамиз.
 
1. Мадина Мумтоз – “Унутолмайман” 919198 марта кўчириб олинган.
 
2. Ойбек ва Нигора – “Фақат сен” 832524 марта кўчириб олинган.
 
3. Дилсўз ва Мадина Мумтоз – “Las Ketcup” 272206 марта кўчириб олинган.
 
4. Мавлуда Асалхўжаева ва Баҳодир Низомов – “Сени соғиниб” 108691 марта кўчириб олинган.
 
5. Акбар Отамуҳаммедов – “Папа” 62178 марта кўчириб олинган.
 
Хулоса сифатида шуни айтмоқчимизки, ноқонуний йўллар билан қўшиқларни юклаб олишни таклиф қилаётган манбалардан кўра сифатли ва қонуний кўчириб олишни, асосийси, бепул юклашни таклиф этадиган “Qalampir.uz” сайти ўз мухлисларнинг талаб ва истакларини доим эътибор марказида тутади.
 
Хонандаларларни  эса ўзаро ҳамкорликка таклиф этамиз. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Премьера Қўшиқ юклаш Мадина Мумтоз Мавлуда Асалхўжаева Дилсўз Ойбек ва Нигора Акбар Отамуҳаммедов Баҳодир Низомов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!