Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Жамият

image

Бугун, 17 июнь куниЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президентлар жорий йил 14-15 июнь кунлари Бишкек ва Душанбе шаҳарларида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммити тадбирлари якунлари юзасидан фикр алмашдилар.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқилди.

Иқтисодиётнинг турли тармоқларида устувор лойиҳа ва дастурларни, жумладан, жорий йил 30 май куни Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия биринчи мажлисида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликка доир долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг