... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадина Мумтоздан “Рамазон” қўшиғи премьераси


17:05, 06.06.2016 Премьера
 6 833

Хонанда мазкур қўшиқ мусиқаси ғоясини Буюк Британиянинг “Awakening Records” студиясидан сотиб олган.

“Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз муборак Рамазон ойининг илк куни “Рамазон” номли янги қўшиқни эътиборингизга ҳавола этяпти.
 
Ўзбек шоу-бизнесида Рамазон мавзусида айтилган қўшиқлар бармоқ билан санарли. Шу бугунгача хонанда ва бастакор Шаҳнознинг “Рамазон” номли қўшиғи тилдан-тилга ўтиб келаётган эди. Энди унинг қаторига Мадина Мумтознинг “Рамазон” номли қўшиғи қўшилиш арафасида турибди.
 
Эътиборли жиҳати шундаки, қўшиқ мусиқаси ғоясини Мадина Мумтоз Буюк Британиянинг “Awakening Records” студиясидан сотиб олган. Қўшиққа мусиқий сайқални аранжировкачи Умид Обидов берган. Шеър эса хонанданинг доимий ҳамкори Баҳодир Низомов қаламига мансуб.
 
Қўшиқни тинлаган заҳотингиз у сизни нурли манзиллар томон элтади. Қалбингизда шукроналик ҳисси жўш уради. Тинч ва фаровон ҳаётимизга шукроналар айтасан, киши.
 
Қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз. 

Теглар:Мадина Мумтоз Премьера Рамазон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!