... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадина Мумтоз: “Кўп йиллар бу мавзуга қўл урмадим”


18:53, 31.08.2016 Премьера
 5 786

“Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз Мустақилликнинг 25 йиллиги баҳонасида анчадан буён юраги бетламаётган ишга қўл урди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Энг дилбар қўшиқлар ҳам Ватан ҳақидаги қўшиқлардир”, деб таъкидлаган эди. Бугунча Ватан ҳақида минглаб қўшиқлар яратилган. Уларнинг ҳар бирини эшитганингизда қалбингиз ғурур ва ифтихорга тўлади. Кўз ўнгингизда дуога қўл очган отахону онахонлар, қувноқ кулгуси дунёни тутган жажжи болажонлар, эртанги кунга ишонч билан боқиб, мақсади томон шаҳдам қадамлар билан одимлаётган ёшлар келади.
 
Хонандалар кўп, қўшиқлар бисёр. Бироқ Ватан ҳақида куйланган қўшиқларнинг ўрни бўлакча. “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз илк бор Ватан ҳақида куйлади. “Ўзбегим” номли қўшиқ сўзи ва мусиқаси Баҳодир Низомовга тегишли.
 
“Ватан ҳақида куйлаш учун хонанда ҳар тарафдан тайёр бўлиши керак. Мен кўп йиллар бу мавзуга қўл урмай келдим. Чунки натижа уялтирадиган бўлмаслиги лозим. Менимча, қўшиқ мухлисларимга манзур бўлади”, дейди Мадина Мумтоз.
 
Қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз. 

Теглар:Мадина Мумтоз Премьера Ўзбегим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар


Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!