Ҳукумат тузилмасида ўзгариш: 4 лавозим тугатилиб, 3 та жорий қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида:

а) қуйидагилар:

•    Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири лавозими;

•    Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;

•    Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;

•    Ўзбекистон Республикаси бош вазири маслаҳатчиси “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқаруви раиси лавозими;

•    Давлат активларини бошқариш, саноатни ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти;

•    Ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари котибияти;

•    Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш масалалари котибияти;

•    Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти тугатилди;

б) қуйидагилар:

•    Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодиёт ва саноат вазири;

•    Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

•    Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимлари киритилди.

в) қуйидагилар:

•    Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти этиб қайта ташкил қилинди ва унинг таркибида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари шўъбаси ташкил этилди;

•    Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти этиб қайта ташкил қилинди ва унинг таркибида Камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг даромадларини ошириш бўлими ташкил этилди;

•    Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти ташкил этилди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида янги бўлинмаларни ташкил этиш бошқарув ходимларининг амалдаги умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг