Маҳкумларга айрим енгилликлар берилди

Жамият

image

Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 29 июлда 2495-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ички ишлар вазирлигининг буйруғи қабул қилинди.

Унга кўра, эндиликда умумий тартибли колониялардаги маҳкумлар йил мобайнида қуйидаги имтиёзларга эга бўлади:

  • 6 марта қисқа муддатли ва 6 марта узоқ муддатли учрашув ўтказиши;
  • 12 марта телефон орқали сўзлашиши;
  • 12 та посилка ёки йўқлов олиши;
  • 12 марта бандерол олиши мумкин.

Ички ишлар вазирлигининг ушбу буйруғи 2023 йил 12 декабрдан кучга кирди. 

Маълумот учун, шу вақтга қадар маҳкумлар 4 марта қисқа муддатли ва 4 марта узоқ муддатли учрашувга чиқиши, 6 марта телефон орқали сўзлашув имкониятидан фойдаланиши, 6 та посилка ёки йўқлов ҳамда 6 та бандерол олиш ҳуқуқига эга эди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 286 нафар шахслар афв этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Адлия вазирлиги Маҳкумлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг