“Маҳалла назорати“ ва ”Маҳалла раиси сўрови" институтлари жорий этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда “Маҳалла назорати" ва "Маҳалла раиси сўрови" институтлари жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, ҳар бир фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида маҳалла назорати гуруҳи ташкил этилади.

Маҳалла назорати гуруҳи томонидан аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар ўтказилади.

Маҳалла фуқаролар йиғини кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда масъул ходимларининг амалга оширилган ишлар буйича ахборотларини мунтазам равишда эшитиб борилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Маҳалла Маҳалла раиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made