Тошкент вилоятида одамларни заҳарламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Жамият
−
11 Апрель 2020
33868Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармасининг тезкор ходимлари томонидан гиёҳфурушлик билан шуғулланиб келган 4 нафар шахс қўлга олинди. Хабарларга кўра, улардан тахминий суммаси 25 миллион сўмга тенг бўлган жами 332,2 грамм героин ва 0,31 грамм гашиш ноқонуний гиёҳвандлик воситалари далилий ашё сифатида олинган. Ушланган барча шахсларга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Чирчиқ шаҳрида яшовчи Баҳромхон С. шартли харидорларга, оғирлиги 0,51 грамм бўлган героин гиёҳвандлик моддасини 100 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтда қўлга олинган. Тадбир давомида унинг ёнида оғирлиги 0,08 грамм героин ва 0,31 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. Суриштирув ишлари давомида у ушбу воситаларни таниши Равшан Ю.дан олганлигини маълум қилади.
Шундан сўнг, Чирчиқ шаҳрида яшовчи Равшан Ю. шартли мижозга 0,09 грамм героин гиёҳванд воситасини 250 минг сўм эвазига сотаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинади. Шунингдек, ушланган шахс, тадбир давомида ушбу героинларни Зафар А.дан олганини маълум қилади. Зафар А. эса, ўз навбатида, ушбу гиёҳвандлик воситасини таниши “Ҳасан” исмли шахсдан олганлигини айтади.
Тезкор тадбир давом эттирилади. Бекобод шаҳрида яшовчи Ҳасан П. шартли мижозга оғирлиги 200 грамм бўлган героин гиёҳвандлик воситасини 15 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинади. Шунингдек, унинг бошқарувида бўлган Nexia автомашинаси салонида 131,5 грамм бўлган героин гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланади ва улар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинади.
“Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ушланган 4 нафар шахсларга нисбатан, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси