Франк-Вальтер Штайнмайер: Ўзбекистон ўз ёшлари билан фахрланса арзийди

Жамият

image

Аввал хабар берилганидек, Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. 

Олий мартабали меҳмон 29 май куни Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашди.

Мазкур университет мамлакатдаги йирик билим масканларидан бири бўлиб, ундаги 10 факультетда 47 та таълим йўналишида 13 мингга яқин талаба ва магистр таълим олмоқда. Олий таълим муассасасида хорижий давлатлардан келган 1 минг 192 нафар талаба таҳсил олмоқда. Университет ўқитувчи ва профессорларининг сони 654 нафарни ташкил этади.

Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан суҳбатда бўлди. Қизғин савол жавобларга бой ўтган учрашувда Ўзбекистонда таълим тизимига қаратилаётган эътибор, ёшларнинг жаҳон андозалари даражасида замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши, жисмонан ва маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, уларнинг қобилият ва истеъдодини, интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, ёш авлод қалбида Ватанга садоқат ва фидойилик туйғуларини юксалтириш борасида улкан ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

“Ёшлари жамият ҳаётида фаол бўлган давлат албатта ривожланади. Ўзбекистон ёшларни кўриб, ушбу мамлакат ҳақида ҳам шу фикрни аниқ айта оламан. Бу ерда ўтирган ёшлар билан нафақат ўзбек ҳалқи балки биз ҳам фахрлансак арзийди. Чунки, улар мулоқот жараёнида соф немис тилида грамматик ва фонетик хатоларсиз гапиряпти. Ўз фикрини равон ифода қилмоқда”, деди Франк-Вальтер Штайнмайер.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида ёшлар Германия Федератив Республикаси, немис ёшлари ҳаётига оид саволларга Федерал Президент ва у бошчилигидаги делегация аъзоларидан атрофлича жавоб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Германия Франк-Вальтер Штайнмайер

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг