... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Лондонда кислота ёрдамида жиноят қилаётганлар сони ортмоқда


10:13, 17.07.2017 Олам
 2 151

Воқеа содир бўлишидан 1 кун аввал кислота моддаси ёрдамида ҳужум уюштириш яна 5 марта кузатилганди.

Скотланд-Ярд полиция хизмати Лондонда кислота моддасидан фойдаланиб, жиноят амалга оширишнинг беш хил турини аниқлади.
 
Маълум бўлишича, 15 июлга ўтар кечаси шаҳарнинг шарқий ҳудудидаги Дагенэм туманининг Баллардс-Роад кўчасига полиция ходимлари етиб келишган. Бунинг сабаби икки номаълум эркак кўчада ҳаракатланаётган мопедни ўғирламоқчи бўлишган ва унинг эгасига заҳарли кислота моддасини сочишган.
 
Аммо ўғирлик муваффақиятли амалга ошмаган бўлса-да, полициячилар жиноятчиларни қўлга тушира олишмади. Жабрланган шахсни эса шифохонага юборишган, кейинчалик унинг соғлиги жойида экани айтилди.
 
Таажжубки, воқеа содир бўлишидан 1 кун аввал Лондонда кислота моддаси ёрдамида ҳужум уюштириш ҳолати яна 5 марта кузатилган.
 
Кислота моддасини сочишдаги биринчи ҳолатда ҳам икки нафар жиноятчи мопед эгасининг юзига заҳарли кислотани сочиб юборган. Шундан сўнг номаълум мопед ўғрилари мақсадларига етишган. Жабрланган фуқарога эса воқеа жойида тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг ҳаёти хавф остида эмас.
 
Скотланд-Ярд полиция хизмати берган хабарга кўра, бу каби ҳодисалар оқибатида яна 4 киши жабрланган. Жабрланганларнинг бир нафари юз қисмидан жиддий жабр кўрган.
 
Полиция ходимлари ҳужумда гумонланаётган икки нафар ўсмирни қўлга олишди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Лондон Скотланд-Ярд кислота ҳужум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!