... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримовани президентлик лавозимидан кечишга ким ёки нима мажбур қилди?


09:35, 06.03.2018 Жамият
 23 727

Лола Каримова-Тилляева отасининг таваллуд кунида унинг қабри бошига бора олмаслигини ёзганди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси,  Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова-Тилляева жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили лавозимини бошқа эгага топширган эди. Навбат гимнастика федерациясидаги курсисига! 

Гап шундаки, Лола Каримова ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали федерацияси президентлигидан кетишга мажбур бўлаётгани ҳақида ёзган. Уни ким ёки нима лавозимдан кечишга мажбур қилинаётгани айтилмаган.


 
Суратга "Куни-кеча Лос-Анжелесда Сэр Элтон Жоннинг ОИТСга қарши кураш Фонди томонидан ташкил этилган хайрия кечасида", дея изоҳ бериб, шундай ёзади:

"Мен ушбу пост орқали мана, 13 йиллик фаолиятимдан сўнг, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президентлиги лавозимини тарк этишга мажбур эканлигимни эълон қилмоқчиман. Мен барча спортчиларимиз, федерациянинг бутун мураббийлар жамоаси ҳамда барча ишчи ходимларига аъло бажарилган фаолиятлари, ушбу спорт турини юқори даражага кўтаришдаги ҳиссалари, унинг ривожланиш йўлида тинимсиз меҳнатлари ҳамда ғайратлари учун чин дилимдан ташаккур билдирмоқчиман. Осиё Гимнастика Иттифоқининг фаҳрий Президенти лавозимини сақлаб қолган ҳолда, мен ушбу ажойиб спорт турининг ашаддий муҳлисларидан бўлиб қоламан ҳамда бизнинг ўзбек гимнастларимизга келгуси фаолиятларида омад ва ғалабалар тилайман!"

Лола Каримова-Тилляева отасининг таваллуд кунида унинг қабри бошига бора олмаслигини ёзганди. Жамоатчи айни дамда хорижда, янада аниқроғи АҚШда қолмоқда. Воқеалар ривожини кузатамиз!

Теглар:Лола Каримова-Тилляева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар