Коронавирусга чалинганлар 20 мингга яқинлашди. 63 беморнинг аҳволи ўта оғир

Жамият

image

Бугун, 25 июль куни Ўзбекистонда 592 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 2 нафар, Жиззах  вилоятида эса 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳрида, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Тошкент ҳамда Бухоро вилоятларида жами 359 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 19 952 нафар бемордан 10 831 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 54 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 010 нафар бемордан 133 нафари оғир, 63 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 67 176 нафар, стационар карантинда эса 26 098 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг