Президент ташрифидан кейин Хоразмда уч туман ҳокими ўзгариши мумкин
Жамият
−
14 Март 2020 10825 1 дақиқа
Хоразм вилоятида учта туманга янги ҳокимлар тайинланиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон либерал-демократик партияси раиси Актам Хаитов маълум қилди.
Хазорасп, Янгибозор, Янгиариқ туманларида ҳокимлар ўзгариши ва янги Тўпроққаъла тумани ташкил этилиши кутиляпти.
Хоразм вилояти Матбот хизмати вакили ҳокимлар ўзгариши бўйича ҳозирча аниқ бир маълумот берилмагани, лекин бугун ушбу туманларнинг Халқ депутатлари кенгаши сессияси ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12-13 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига сафар қилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь