Миллий гвардияга тергов ўтказиш ҳуқуқи берилади

Жамият

image

Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлиси бўлиб ўтяпти. Сенаторлар мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноий-процессуал кодексларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди.

Қайд этилишича, Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик жорий этишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига тергов ва терговга қадар суриштирувларни ўтказиш ваколатини бериш кўзда тутилган. Қонун билан Миллий гвардия тергов ўтказиш ҳуқуқига эга бекинчи ташкилот бўлади.

Муҳокамалардан сўнг Сенат раиси Танзила Норбоева қонун лойиҳасини овозга қўйилди. Мажлисда иштирок этаётган 83 нафар сенаторнинг 78 нафари қонуни қўллаб-қувватлади. 1 нафар сенатор бетараф қолди, 4 нафари овоз бермасликни маъқул кўрди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия Сенат ялпи мажлис

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг