Салохўжаев: “Ўзбекистон ривожланишига қандай ҳисса қўшишни ёшларнинг ўзи белгилаши лозим”

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, ERGO Research and Advisory тадқиқоти директори, “Дунёнинг Топ 100 та иқтисодчи ёшлари” қаторидан жой олган иқтисодчи Рауф Салохўжаев ёшлар, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатлар ҳақида QALAMPIR.UZ мухбирига ўз фикрларини билдирди. 

“Нафақат ёшлар ва давлат ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш керак. Балки бундай ҳамкорлик тўрт томонлама  бўлиши керак. Булар ёшлар, академиялар, олийгоҳлар ва ҳусусий сектор билан амалга оширилиши лозим. Ҳукумат айни вақтда Ўзбекистонни инновацион дунёга олиб кирувчи, юқори даромад олувчи кўплаб ижобий концепциялар қабул қилмоқда. Бу мақсад айнан ёшлар томонидан қўллаб-қувватланади. Интеллектуал, креатив, амбицияларга эга ва ўз иқтидорларидан самарали фойдалана оладиган ёшлар томонидан амалга оширилади. 

Агар бизнинг ва бошқа мамлакатларнинг ёшларини таққослайдиган бўлсак, фаоллик бўйича бир-бирдан фарқ қилмайди. Албатта, баъзи масалаларда ёшларни янада бирлаштириш учун биргаликда ҳаракатлар қилиш лозим. Биринчи навбатда, уларнинг ривожланиш йўлидаги Ўзбекистондаги ўрнини билиб олиш керак. Президент бир неча бор иқтисодий ўсишлар ёшлар билан биргаликда амалга оширилишини таъкидлади. Бунга қандай йўл билан ҳиссасини қўшишни ёшларнинг ўзи белгилаши лозим. Масалан, спорт ёки фан билан шуғулланадими, бизнес очадими, стартаплар асосчиси бўлиш биландир”, дея таъкидлади Салохўжаев.


Мақола муаллифи

Теглар

Рауф Салохўжаев ёшлар

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг