Ўзбекистон Қозоғистон буғдойининг асосий харидори бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Қозоғистондан 622,9 минг тонна буғдой импорт қилди. Бу ҳақда LS хабар берди.

Қозоғистон 2019 йилнинг биринчи чорагида 1,7 тонна буғдой экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилдаги аналогик даврга солиштирганда 3,1 фоизга ортган.

Экспорт қилинган буғдойнинг умумий қиймати 297,8 млн долларни ташкил қилган.

Ўзбекистон 96,3 млн долларга 622,9 минг тонна буғдой харид қилган. Тожикистон 46,4 млн долларга 252,5 минг тонна, Озарбайжон 37 млн долларга 195,4 минг тонна, Афғонистон 19,5 млн долларга 106,1 минг тонна, Хитой 16,9 млн долларга 83,4 минг тонна, Туркманистон 14,2 млн долларга 79,1 минг тонна, Италия 13,9 млн долларга 71,5 минг тонна буғдой сотиб олган.

Қозоғистон уч ой давомида 89,2 млн долларлик 419,4 минг тонна ун сотган. Мазкур товарнинг асосй харидорлари Афғонистон (58,2 млн долларга 261,9 тонна) ва Ўзбекистон (18,4 млн долларга 104,6 минг тонна) бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон буғдой

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг