Тошкентга кириш-чиқиш тўхтатилиши кутилмоқда
Жамият
−
23 Март 2020
17885Жорий йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб Транспорт вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан Тошкент шаҳрига ҳамда Тошкент шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга амалга оширилаётган жамоат транспорти ҳаракатини вақтинчалик чеклаш режалаштирилмоқда.
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси кўрсатмасига кўра ишлаб чиқилган.
Комиссиянинг 21 март куни қабул қилган қарорига кўра, 22 мартдан бошлаб барча жамоат транспортлари (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 45 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси