Нью-Йорк метроси “шубҳали тарзда” йирик ёнғин ичида қолди

Олам

image

Бугун, 27 март куни АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги метро станцияларидан бирида йирик ёнғин чиқди. Бу ҳақда NBC 4 телеканали хабар бермоқда.

Гувоҳлар ёнғин ҳақида маҳаллий вақт билан 03:00 лар атрофида хабар берган. Уларнинг таъкидлашича, 110-кўчада жойлашган Сентрал-парк-Норт станциясининг панжаралари орасидан тутун чиққан.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва 16 киши жароҳатланган. Улардан тўрт кишининг аҳволи ўта оғир, дея баҳоланмоқда.

Айни дақиқаларда терговчилар гувоҳларни сўроқ қилинмоқда. Расмийларнинг фикрига кўра, ёнғин атайлаб қилинган-қилинмаганлигини айтиш учун ҳали эрта. Аммо улар воқеани "шубҳали", дея баҳолаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

метро Нью-Йорк

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг